Live
5
Ўзбек

Ҳоланд мухлисларни ҳайратда қолдирди — у сочини калта қилдирди

Футбол
23 август, 06:04
«Шаҳарликлар» ҳужумчиси янги мавсум олдидан имиджини кескин ўзгартирди.
Ҳоланд мухлисларни ҳайратда қолдирди — у сочини калта қилдирди
Foto: Getty Images
23.08.2026, 09:00 Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Борнмут Борнмут

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд янги мавсум олдидан ташқи кўринишини ўзгартирди. Норвегиялик футболчи ижтимоий тармоқларда калта соч турмагидаги суратларини эълон қилди.

«Янги мавсум — янги соч турмаги», — деб ёзди Ҳоланд сурат остида.

Футболчининг янги имижи мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Кўпчилик Ҳоланднинг одатдаги узун сочларидан воз кечганига ҳайрон бўлди.

Кейинроқ ҳужумчи инглиз тилидаги қофияли сўз ўйинидан фойдаланган ҳолда яна бир пост қолдирди: «Short hair, don’t care» — «Соч калта, ташвиш эса йўқ».

Маълумот учун, «Манчестер Сити» АПЛнинг 1-турида бугун, 23 август куни «Борнмут»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Борнмут Борнмут
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар