Live
10
Ўзбек

«Лейпциг» Нкункуни қайтариш устида ишламоқда

Футбол
23 август, 06:20
Немис клуби «Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкункуни ижара асосида қайтариш бўйича музокараларни фаоллаштирди.
«Лейпциг» Нкункуни қайтариш устида ишламоқда
Foto: Getty Images

Кристофер Нкунку яқин вақт ичида «Лейпциг»га қайтиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 28 ёшли ҳужумчи Германия клубига ўтишга розилик берган.

Энди «Лейпциг» «Милан» билан музокараларни фаоллаштирган. Томонлар кўриб чиқаётган келишув формуласи ижара ва кейинчалик футболчини сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олади.

Манбага кўра, бонусларни ҳисобга олган ҳолда трансфернинг умумий қиймати 33–35 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Нкунку 2019–2023 йилларда «Лейпциг» сафида тўп тепган. У ушбу даврда 172 та учрашувда майдонга тушиб, 70 та гол урган ва 56 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Нкунку 2023 йилда «Лейпциг»ни тарк этиб, «Челси»га ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар