Бугун
6
Ўзбек

«Челси»нинг омадсизлиги давом этади

Футбол
21 апрел, 22:20
Лондонликлар кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам гол ура олмади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Челси»нинг омадсизлиги давом этади
Foto: goal.com
21.04.2026 FT Англия Премер-лигаси Брайтон Брайтон 3 : 0 Челси Челси

Англия Премер-лигаси доирасида «Челси» сафарда «Брайтон»га қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Лиам Росениор шогирдлари яна суст ўйин кўрсатди ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда жиддий зарба қабул қилди.

Мезбонлар учрашувни жуда тез бошлади — 3-дақиқада Ферди Қадиоғлу ҳисобни очди. «Челси» биринчи бўлим давомида деярли ҳеч нарса кўрсата олмади. Иккинчи бўлимда Гиоргинё Руттер узатмасидан сўнг Ҳиншелвуд ҳисобни оширди, ўйин охирида эса Денни Уэлбек якуний нуқтани қўйди.

Ушбу натижадан сўнг «Челси» 6-ўринга тушиб кетди, «Брайтон» эса уларни ортда қолдирди.

Футболчиларга қўйилган баллар (Goal талқини):

Дарвозабон:
Санчес — 4

Ҳимоячилар:
Чалоба — 5
Фофана — 3
Хато — 5

Яримҳимоя:
Густо — 4
Кайседо — 3
Лавия — 4
Энцо Фернандес — 3
Кукуреля — 4

Ҳужумчилар:
Нето — 4
Делап — 3

Қайд этиш керак, жамоа сардори сифатида майдонга тушган Энцо Фернандес энг кўп танқидга учради — у ўйинда деярли кўринмади ва жамоага етакчилик қила олмади.

Маълумот учун, «Челси» сўнгги 5 та АПЛ баҳсида гол ура олмаяпти — бу клуб тарихида 1912 йилдан бери кузатилмаган ёмон cериядир.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брайтон Брайтон
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар