«Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба Премер-лига ўйинида «Брайтон»дан йирик мағлубият сабабларини айтиб ўтди (0:3).
«Кўклар» мураббийи Лиам Росенор ўйинчиларнинг астойдил ҳаракат қилмаганидан шикоят қилди, аммо Чалобанинг сўзларига кўра, муаммо бошқа нарсада эди.
«Гап ҳаракатда эмас – йигитлар бутун кучини сарфлашди. Кийини хонасида барча чарчаганини сезилиб турганди. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, югурдик, аммо бугун майдондаги бир жамоа иккинчисидан шунчаки кучлироқ эди», – дея Чалобанинг сўзларини келтирди Фабрицио Романо.
Маълумот учун, «Челси» учун бу мағлубият чемпионатда кетма-кет бешинчиси бўлди ва ушбу баҳсларда лондонликлар гол ҳам ура олмади.