«Брайтон» ҳимоячиси Ферди Кадиоғлу Англия чемпионатининг 34-турида «Челси» устидан (3:0) ғалаба қозонишни изоҳлади.
«Эҳтимол, бу мавсумдаги энг яхши ўйинимиз бўлди. Сўнгги ҳафталарда «Брайтон» яхши формада. Бизда қийин давр бўлганди. Шундан кейин жуда яхши ўйнаяпмиз. Бугун «Челси» футболчиларига дам олиш имконини бермадик. Майдондаги ҳар бир футболчи ижросида ажойиб ўйин. Биз шу руҳда давом этишимиз зарур, чунки бу мавсумда бизда бир неча мақсадлар бор.
Илк дақиқалардан баҳсга жиддий киришишимиз кераклигини билардик. «Челси» кучли ўйинчиларга эга. Агар улар билан яқин ўйнаб, ортиқча масофа қолдирмасангиз, кўп нарсани қила олмайди. Биз буни ажойиб тарзда бажара олди деб ўйлайман», — BBC Кадиоғлуни иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи бўлса-да, айнан Ферди Кадиоғлу ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, «Челси» АПЛда кетма-кет бешинчи мағлубиятини қабул қилиб, 48 очко билан турнир жадвалида 7-поғонага тушиб қолди.