Марк Кукурелянинг сартароши «Брайтон»га қарши ўйин олдидан «Челси» таркиби ҳақидаги маълумотни ошкор қилиб юборди.
Лондонликлар АПЛнинг 34-тур ўйинида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Баҳс бошланишидан олдин испан футболчисининг сартароши X ижтимоий тармоғида Кукурелянинг сочи олинаётган пайти туширилган суратини жойлади. «Палмер ва Жоао Педро бугун жароҳат сабаб ўйнамайди. Мана сизга эксклюзив», — деб ёзган у.
Ҳақиқатан ҳам, ҳар икки футболчи ушбу ўйинни ўтказиб юборди.
Кейинчалик ҳам пост, ҳам аккаунт ўчириб ташланди.