«Челси» бош мураббийи Лиам Росениор «Брайтон»га қарши 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин футболчиларнинг муносабатидан норози эканини яширмади.
«Саволларни футболчиларга беринг. Қайси клубда ўйнашингдан қатъи назар, сени курашни ташлаб қўйди деб айтишлари — мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Мен шуни айта оламан, холос.
Менга оғир. Мен шокдаман, чунки бугунги ўйин на менинг принципларимга, на клуб қадриятларига мос келди. Бу ўзгариши керак.
Мен ҳозир тафсилотларга батафсил тўхталишни истамайман. Ўз фикрларим бор. Натижа фақат мураббийга боғлиқ эмас. «Челси» доим кураш, ирода ва қатъият тимсоли бўлиши керак. Аммо бугун майдонда бунинг изи ҳам кўринмади», — деди Росениор Sky Sports'га.
Қайд этиш жоиз, «Челси» кетма-кет беш баҳсда ҳам гол ура олмаяпти ва натижалар жамоанинг Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашига жиддий таъсир кўрсатмоқда.