Англия Премер-лигаси 34-турида «Челси» сафарда «Брайтон» билан куч синашди. Беллашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Голлар Кадиўғли, Ҳиншелвуд ва Уэлбек ҳисобига ёзилди. «Чайкалар» ҳар икки бўлимда ҳам биттадан голни Санчес дарвозасига уришди.
Шу тариқа, «Брайтон» очколари сонини 50 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. «Челси» эса 48 очко билан 7-поғонага тушиб кетди.
АПЛ. 34-тур
Брайтон – Челси 3:0
Голлар: Кадиўғли 3, Ҳиншелвуд 56, Уэлбек 90+1
Брайтон – Вербрюгген, ван Ҳекке, Жоржинио (Уэлбек, 83), Минтеҳ, Ҳиншелвуд, Балеба, Боскали, Митома (Айяри, 82), Кадиўғли, Виеффер (Велтман, 46), Гросс.
Челси – Санчес, Густо, Фофана (Гарначо, 46), Чалоба, Ҳато, Кукуреля, Кайседо, Лавиа (Эссуго, 73), Энцо Фернандес, Нету, Делап (Гуиу, 72).