Ламин биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида жароҳат олди.
«Кўк-анорранглилар» вингери Ламин Ямал Ла Лига доирасида «Селта»га қарши ўйиннинг биринчи бўлим охирида жароҳат туфайли, алмаштирилди. 40-дақиқада 18 ёшли футболчи пеналти ишлади ва ўзи уни муваффақиятли амалга оширди — 1:0.
Бироқ гол хурсандчилиги жароҳатга уланиб кетди: зарба бергани Ямал майдонга қулади ва дарҳол ишора берди. Футболчи зарба бераётганда ёки ундан сўнг сон мушакларини шикастлаб олган кўринади. Натижада, Ламиннинг ўрнига майдонга Руни Бардакчи туширилди. Ҳимоячи Канселу ҳам бўлимнинг 23-дақиқасида жароҳат туфайли захирага олинган эди.
Маълумот учун, «Барселона» - «Селта» учрашуви иккинчи бўлими старт олди. Ҳисоб ҳамон 1:0.