Live
5
Ўзбек

«Атлетико» «Арсенал» мухлислари устидан УEФАга шикоят қилди

Футбол
5 май, 08:13
Мадридликлар хавфсизлик масаласидан норози.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Атлетико» «Арсенал» мухлислари устидан УEФАга шикоят қилди
Foto: Getty Images
05.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Мадриднинг «Атлетико» клуби Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб баҳси олдидан «Арсенал» мухлислари ҳаракати юзасидан УEФАга расмий мурожаат қилди. Бу ҳақда Маrса хабар берди.

Манбага кўра, ҳодиса тунги соат 01:30 атрофида юз берган. Лондонлик мухлислар жамоа жойлашган меҳмонхона яқинида феерверк ёқиб, футболчиларнинг дам олишига халақит берган.

«Атлетико» вакиллари бегона шахслар жамоа яшаётган ҳудудга бемалол яқинлашганидан норози бўлган. Клуб бундай ҳолат хавфсизлик қоидаларига зид эканини ва муҳим баҳс олдидан тайёргарликка салбий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб баҳс бугун, 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин Мадридда 1:1 ҳисобида якунланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар