Live
1
Ўзбек

Арбелоа: «Бу фақат менинг айбим»

Футбол
2 март, 22:30
«Реал» бош мураббийи «Хетафе»га қарши ўйиндан сўнг айбни ўз бўйнига олди.
Арбелоа: «Бу фақат менинг айбим»
Фото: Getty Images
02.03.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 0 : 1 Хетафе Хетафе

«Реал» бош мураббийи Алваро Арбелоа Ла Лига 26-тури доирасидаги «Хетафе»га қарши ўйин (0:1)дан сўнг айбни ўз бўйнига олди.

«Бу фақат менинг айбим. Бугун футболчиларнинг жонбозлигидан кейин уларни айблаш ниятим йўқ. Яхшиланиш учун имконият бор, аммо асосий масъулият менинг зиммамда», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Marca.

Ушбу ўйиндан сўнг «Реал» 60 очко билан Испания чемпионати олий дивизионида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Барселона» ҳисобида 64 очко мавжуд. «Хетафе» эса 32 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Хетафе Хетафе
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар