«Манчестер Сити» АПЛ 11-тури доирасида ўз майдонида «Фулҳэм»ни қабул қилмоқда. Баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг мезбонлар 0:1 ҳисобида ортда бормоқда.
Учрашувдаги ягона гол 16-дақиқада киритилди. Меҳмонлар ҳужумчиси Родриго Мунис Оскар Боббнинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол қилди.
24-дақиқада Эрлинг Ҳоланд ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳакам норвегиялик ҳужумчининг дарвозабон Бернд Лено билан курашда қоида бузганини қайд этиб, голни бекор қилди.
Маълумот учун, баҳс бошланишидан олдин «Манчестер Сити» 21 очко билан АПЛ жадвалида 3-ўринда бораётганди. «Фулҳэм» эса 10 очко билан 15-поғонани эгаллаб турганди.
АПЛ. 11-тур
Манчестер Сити — Фулҳэм 0:1
Гол: Родриго Мунис 16
Манчестер Сити: Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Геҳи, ЎРайли, Буадди, Андерсон, Ндиае, Фоден, Доку, Ҳоланд.
Фулҳэм: Лено, Тете, Аффенгрубер, Бесси, Сессенон, Берге, Чарлз, Бобб, Кинг, Ивоби, Муниз.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади