Live
2
Ўзбек

Ҳанс-Юрген Гёде «Нефтчи»ни тарк этди

Футбол
26 май, 14:40
Ислом Исмоиловга ёрдам бериб келган германиялик мутахассис фарғоналиклар билан хайрлашди.
Ҳанс-Юрген Гёде «Нефтчи»ни тарк этди
Foto: Neftchi PFC

«Нефтчи» клуби мураббийлар штабидаги тажрибали мутахассис, 2003-2004 йилларда Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарган германиялик мутахассис Ҳанс-Юрген Гёде билан хайрлашди.

«Жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб борган тажрибали германиялик мутахассис Ҳанс-Юрген Гёде бугун жамоамиз билан дўстона тарзда хайрлашди.

Фаолияти давомида мутахассис жамоамизнинг ривожланиши ва юксалиши йўлида ўзининг бой тажрибаси, профессионал ёндашуви ҳамда қимматли маслаҳатлари билан мураббийлар штабига, хусусан, бош мураббийимиз Исломбек Исмоиловга яқиндан кўмак бериб келди. Унинг футбол борасидаги билим ва тажрибаси жамоамиз учун муҳим таянчлардан бири бўлди.

Оилавий сабабларни инобатга олган ҳолда Гёде жамоамизни тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб ушбу қарорни чуқур ҳурмат билан қабул қилди ва қанчалик оғир бўлмасин, мутахассис билан хайрлашишга мажбур бўлмоқда.

Қисқа вақт давомида жамоамиз билан самарали фаолият олиб борган мураббий Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшди. Шубҳасиз, унинг меҳнати ва тажрибаси жамоамиз тарихида унутилмас из қолдиради ҳамда у клубимиз ривожига ҳисса қўшган инсонлар сафидан муносиб ўрин эгаллайди.

«Нефтчи» ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда клубнинг барча ходимлари номидан Ҳанс-Юрген Гёдега келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилаймиз.

Барчаси учун раҳмат, доктор Ҳанс-Юрген Гёде!» — дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар