Иккинчи бўлим стартида Хулиан Алварес пеналтидан унумли фойдаланди ва ҳисоб 1:1 кўринишига келди.
Форвард учун бу мусобақадаги 25-голга айланди. Opta нашрининг хабарига кўра, Жанубий Америка вакиллари ичида Хулиан бу натижага барчадан тезроқ эришишни уддалади. Мадридликлар ҳужумчиси 25-голини 41-баҳсда расмийлаштирди.
Хулиан Алварес ҳаттоки Лионел Мессини ортда қолдирди – у ЕЧЛдаги ўзининг 25-голини 42-ўйинда уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Мадридда «Атлетико» ва «Арсенал» ўртасидаги баҳс давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб 1:1.