Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес Чемпионлар Лигаси яримфинал босқичи доирасидаги «Арсенал»га қарши ўйин (1:1)да жароҳат олди.
Айнан аргентиналик футболчи «тўпчилар» дарвозасига киритилган гол муаллифи бўлди, у 56-дақиқада пеналтини аниқ амалга оширди. 77-дақиқада эса форвард жароҳати сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, Алварес билан ҳаммаси жойида. У жавоб ўйинигача тўлиқ тикланишга улгуради.
Маълумот ўрнида, «Атлетико» ва «Арсенал» ўртасидаги жавоб беллашуви 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади.