«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар Лигаси яримфинал босқичи доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйин (1:1)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бизда яхши имкониятлар ҳам, қийин вазиятлар ҳам бўлди. Эзега нисбатан аниқ пеналти бор эди ва VAR нега ҳакам (Данни Маккели)ни чақириб, қарорни бекор қилганини тушунмадим.
Биринчи икки пеналти тўғри белгиланди. АПЛда уларнинг ҳеч бири қўйилмасди, аммо бу Чемпионлар Лигаси ва бу турнирда шу каби ҳолатлар учраб туради.
Иккинчи бўлим старти менга ёқмади. Сўнгги 15–20 дақиқа эса биз учун яхшироқ ўтди», — деди Артета.