«Арсенал» Чемпионлар лигасида мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
Лондонликлар яримфинал илк баҳсида «Атлетико» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва шу тариқа турнирдаги мағлубиятсиз ўйинлар сонини 13 тага етказди.
Қайд этилишича, Микел Артета шогирдлари ушбу мавсумда 10 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этган. Жамоа сўнгги бор 2025 йил баҳорида «ПСЖ»га қарши ярим финал баҳсларида мағлуб бўлган.
Шу билан «тўпчилар» клуб тарихидаги энг узун мағлубиятсиз сериясини такрорлади. Аввал ҳам улар 13 ўйинлик серия қайд этиб, 2006 йилда финалга қадар етиб борган эди.
Маълумот учун, «Арсенал» — «Атлетико» жавоб баҳси 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади.
