Бугун
17
Ўзбек

Жорже Жезуш Саудия Арабистонида мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Футбол
23 май, 07:20
Хулиан Кинёнес тўпурар, Эдуар Менди эса энг яхши дарвозабон бўлди.
Жорже Жезуш Саудия Арабистонида мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Foto: Getty Images

«Ан Наср» устози Жорже Жезуш Саудия Арабистони чемпионатининг 2025/26 йилги мавсумидаги энг яхши мураббий деб топилди.

Португалиялик мутахассис қўл остида Ар-Риёд клуби 2019 йилдан бери илк бор мамлакат чемпионига айланди. «Ан Наср» мавсум давомида энг кўп ғалаба (28) қайд этди, кетма-кет 16 та баҳсда зафар қучди ҳамда 91 та гол билан энг сермаҳсул жамоага айланди.

Шунингдек, жамоа «Ал Аҳли» билан биргаликда энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган клуб сифатида қайд этилди — 17 та.

Чемпионатнинг энг яхши тўпурари соврини «Ал Қодисия» ҳужумчиси Хулиан Кинёнесга насиб этди. У мавсум давомида 33 та гол уриб, «Ал Аҳли» форварди Айвен Тоунидан бир голга ўзиб кетди.

Аввалги икки мавсумда «Олтин бутса»ни қўлга киритган Криштиану Роналду бу сафар 28 та гол билан чекланган.

«Олтин қўлқоп» соврини эса «Ал Аҳли» дарвозабони Эдуар Мендига топширилди. Сенегал футболчиси «Ал Ҳилол» посбони Яссин Бунуга тенг миқдорда — 14 та «қуруқ» ўйин қайд этган бўлсада, камроқ гол ўтказиб юборгани сабаб совринни қўлга киритди.

Аввалроқ, Саудия Пролигасининг энг яхши футболчиси сифатида эса Жоау Феликс эътироф этилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Аль-Кадисия Аль-Кадисия
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар