Бугун
17
Ўзбек

«Ан Наср» — 10 карра Саудия Арабистони чемпиони

Футбол
21 май, 16:00
Роналду чемпионлик ўйинида дублга эришиб, Риёд клуби билан иккинчи совринни қўлга киритди.
«Ан Наср» — 10 карра Саудия Арабистони чемпиони
Foto: Getty Images
21.05.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд 4 : 1 Дамак Дамак

Саудия Арабистони чемпионати сўнгги турида «Ан Наср» (86) ўз уйида лигада қолиш учун курашаётган «Дамак»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз тарихида 10-бор мамлакатнинг тенгсиз клубига айланди. Жамоа охирги марта 2019 йили Саудия чемпионлигини қўлга киритганди.

Риёдликлар етакчиси Криштиану Роналду дублга эришиб, фаолиятидаги голларини 973 тага етказиб олди. У «Ан Наср» билан иккинчи совринига эга чиқди — 2023 йили Араб Чемпионлар Лигасини ҳам ютганди.

Португалиялик ҳужумчи бу мавсумда лигада 28 та тўп киритиб, тўпурарлар пойгасида учинчи бўлди. «Ал Қодисия» форварди Куинонес 33 та гол билан энг яхши тўпурарга айланди.

Лигада 2-ўринни «Ал Ҳилол» (84), 3-поғонани Элит ОЧЛ ғолиби «Ал Аҳли» (81), 4-ўринни эса «Ал Қодисия» (77) эгаллади. Дастлабки 4 ўринни эгаллаган жамоалар Элит ОЧЛда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 5-поғонадаги «Ал Иттиҳод» (55) эса саралашдан иштирок этади. 6-ўриндан жой олган «Ат Таъавун» (53)ОЧЛ-2да ўйнайди.

Юқори дивизионни 3 та клуб тарк этди — «Дамак», «Ал Аҳдуд» ва «Ан Нажма».

Саудия Пролигаси. 34-тур. 21 май
Ан Наср — Дамак 4:1

Голлар: Мане (34), Коман (52), Роналду (63, 81) — Силла (58, пеналти).
Ан Наср — Бенто, Бушал (Шарари, 90+2), Симакан, Ал Амри, Мартинес, Коман, Айман (Ангело, 85), Ал Ҳайбари, Мане (Ғариб, 87), Феликс, Роналду (Ал Ҳамдан, 87).



Ал Файҳа — Ал Ҳилол 0:1
Гол: Мадаш (4).

Ал Қодисия — Ал Иттиҳод 1:5
Голлар: Ан Носири (42, пеналти) — Ал Жувайр (2), Куинонес (37 пеналти, 38, 64), Аш Шамат (55).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Дамак Дамак
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар