«Спортинг» жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Франсишку Тринкау «Ал Аҳли» клубига ўтмоқда.
Фабрицио Романо ёзишича, Саудия Арабистони клуби португалиялик 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича 45+5 миллион евро эвазига келишувга эришди.
Ўтган мавсумда Тринкау Португалия чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.
Элит ОЧЛнинг сўнгги икки йилдаги ғолиби саналган жиддаликлар аввалроқ «Краснодар»нинг етакчи яримҳимоячиси Эдуард Сперцянни ўз ҳам ўз сафига қўшиб олганди.
Тринкау — «Ал Аҳли» футболчиси (манба)
Футбол
13 июл, 10:25
Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Элит ОЧЛ ғолиби сафига ўтмоқда.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади