«Краснодар» яримҳимоячиси Эдуард Сперцян Саудиянинг «Ал-Аҳли» футболчисига айланди.
Жанубликлар тарбияланувчиси «Краснодар» клубининг асосий жамоаси сафида жами 185 та ўйин ўтказиб, 58 та гол уриб, 44 та голли узатма берган ва клуб тарихидаги иккинчи тўпурарга айланган.
2024/25-йилги мавсумда яримҳимоячи «Краснодар» билан бирга клуб тарихидаги илк чемпионликни қўлга киритган.