Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам ЖЧ-2026 яримфиналидан ўрин олган Исрания билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Испания миллий жамоасини яхши биламиз, улар — амалдаги Европа чемпиони. Ўтган ёзда ҳам Миллатлар лигаси яримфиналида (4:5) уларга қарши ўйнагандик.
Жаҳон чемпионати олдидан ва турнир бошида бизни ҳам фаворитлар қаторига қўшишганди, аммо Испания — фаворит. Бу уларга босимни ошириш учун айтилган гап эмас, балки улар эришган натижаларнинг тан олинишидир, ҳатто Миллатлар лигаси финалида Португалияга мағлуб бўлишган бўлса ҳам.
Бу — кўплаб кучли жиҳатларга эга жуда яхши жамоа. Аммо бу — Жаҳон чемпионатининг яримфинали, шунинг учун даража жуда юқори», — дея Дешамнинг сўзларини келтиради Movistar.
Франция — Испания ўйини 14 июл куни бўлиб ўтади.
Дешам: «Испания — фаворит. Бу рақибга босим юклаш эмас, балки улар эришган натижаларнинг тан олинишидир»
Футбол
13 июл, 11:10
Франция бош мураббийи яримфинал олдидан рақибга юқори баҳо берди.
Foto: Getty Images
14.07.2026, 15:00
Жаҳон чемпионати
Франция
-
:
-
Испания
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади