«Ливерпул»ни тарк этгач, эркин агент мақомига эга бўлган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ фаолиятини қаерда давом эттириш масаласини пухта ўрганмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, мисрлик 34 ёшли футболчига Саудия Пролигаси клублари ҳамда MLS вакиллари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчи эса ҳозирча шошилмасдан барча таклифларни таҳлил қилишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ «Ливерпул» сафида тўққиз мавсум тўп тепиб, жамоа билан Чемпионлар лигаси, Англия Премер-лигаси, Англия Кубоги ва УЕФА Суперкубоги ғолибига айланган.
У ўтган мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 10 та голли узатма қайд этди.