Live
6
Ўзбек

Ямал ва Порро Испаниянинг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмади

Футбол
17 июл, 00:35
Бу қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган.
Ямал ва Порро Испаниянинг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмади
Foto: Getty Images
19.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Аргентина Аргентина

Испания миллий жамоаси футболчилари Ламин Ямал ва Педро Порро ноқулайлик ҳис қилаётгани сабабли умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишмади.

Иккала ўйинчи ҳам алоҳида дастур асосида шуғулланди, Ямал эса чап сонига махсус боғлам таққан ҳолда машқ қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Барселона» вингери ва «Тоттенҳэм» ҳимоячисининг умумий гуруҳда машқ қилмагани эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган. Ҳар икки футболчи ҳам 19 июл куни Аргентинага қарши бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида майдонга тушиши кутилмоқда.

Ямал яримфиналда Франция (2:0) ҳимоячиси Люка Дин унинг оёғига зарба берганидан кейин оғриқ ҳис қила бошлаган. Ўша вазиятдан сўнг рақиб дарвозасига пенальти белгиланганди. Порронинг муаммоси эса мушаклардаги чарчоқ билан боғлиқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар