Live
3
Ўзбек

Рой Кин: «Англия катта соврин ютмоқчи бўлса, Кейн ортга қайтиб пас бериш билан шуғулланмаслиги керак»

Футбол
8 июн, 08:15
«МЮ» собиқ сардорининг фикрича, марказий ҳужумчи ортга қайтмаслиги керак.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Рой Кин: «Англия катта соврин ютмоқчи бўлса, Кейн ортга қайтиб пас бериш билан шуғулланмаслиги керак»
Foto: Getty Images

Рой Киннинг фикрича, Ҳарри Кейн ЖЧ—2026да Англия миллий жамоасининг ҳужум чизиғида асосий етакчи бўлиши керак.

Аввалроқ 32 ёшли форвард Янги Зеландияга (1:0) қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида жамоасига ғалаба келтирганди.

«У позиция танлашда ақл билан ёндашиши керак. Ҳатто гол урилган вазиятда ҳам Янги Зеландия ҳимоясида кўп футболчи бор эди, лекин у шунчаки тўғри жойни топди. Бу тажриба, лекин улар унга жуда кўп бўшлиқ беришгани ажабланарли.

Бундай тажриба билан у вазиятни тўғри баҳолаши керак. У марказгача қайтиб, пас бериш билан овора бўлиши шарт эмас — бу ишни қила оладиган етарлича яхши ўйинчилар бор. Ҳарри олдинга чиқиши керак, у — ҳозир дунёда энг яхшилардан бири.

Агар Англия катта соврин ютмоқчи бўлса, у ҳужумнинг асосий фигураси бўлиши шарт»
, — деди «Манчестер Юнайтед» ва Ирландия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси ITV телеканалига берган интервюсида.

Аввалроқ Рой Кин бўлажак мундиал фаворитларини айтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар