Хорватиянинг Макарска шаҳрида теннис бўйича WТА125 таснифига кирувчи мусобақа ўтказилди.
Турнирда иштирок этган Ўзбекистон жамоаси аъзоси Мария Тимофеева бош совринни қўлга киритди.
22 ёшли теннисчи финал баҳсида латвиялик Даря Семенистаяни 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратишга эришди.
Чемпионликдан кейин очколарини 125 тага кўпайтириб олган Тимофеева жаҳон тасниф жадвалида 27 поғона юқорилаб, 91-ўринга кўтарилиб олди.
Теннис. Мария Тимофеева Хорватиядаги WТА125 турнирида ғолиб бўлди
Теннис
8 июн, 06:40
Ўзбекистон вакили ғалаба эвазига рейтингда 27 поғона юқорилади.
Foto: Getty Images