Live
3
Ўзбек

Перес: «Охиригача курашамиз. «Реал» ЕЧЛни 16-бор ютишга ҳаракат қилади»

Футбол
8 июн, 09:40
Функционер президентликка қайта сайланганидан кейин жамоанинг мақсадларини айтди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Перес: «Охиригача курашамиз. «Реал» ЕЧЛни 16-бор ютишга ҳаракат қилади»
Foto: Getty Images

Флорентино Перес «Реал» президенти лавозимига қайта сайланганидан кейин клуб Чемпионлар лигасини 16-марта ютишни мақсад қилганини айтди.

Мадрид клуби Европа клубларининг асосий турнирида энг кўп ғалаба қозонган жамоа ҳисобланади, сўнгги марта эса 2024 йилда чемпион бўлган.

«Мен барча энг нуфузли халқаро рейтингларда етакчи бўлган клубни қуришда давом этишни хоҳлайман. Ва бунинг барчаси ғалабаларни давом эттириш учун: охиригача курашамиз ва Чемпионлар лигасида 16-чи титулимизни ютишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, биз қадриятларимиз келажагимиз учун асос бўлиб хизмат қилиши учун ишлаймиз»,
– дея Переснинг сўзларини келтиради Marca.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар