Live
3
Ўзбек

Махачев фаолиятида бурилиш ясаган жангнт айтди

MMA
8 июн, 08:35
34 ёшли чемпион UFC'да ғалабали серияни давом эттирмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Махачев фаолиятида бурилиш ясаган жангнт айтди
Foto: Getty Images

77 кг вазн тоифасидаги UFC чемпиони, россиялик 34 ёшли Ислом Махачев 2015 йил 3 октябр куни Aдриано Мартинсга қарши жангдаги мағлубият унинг профессионал фаолиятига катта таъсир кўрсатганини айтди.

— Ислом, қайси жангдан кейин ўзингизга «мен бошқа жангчига айландим» дегансиз?

— Мағлубиятдан кейин. Ўша пайтда ютқазганимдан сўнг узоқ вақт ўзимга: «Нега бундай бўлди?» деган саволни бериб юрдим. Бу оғир давр эди. Қайтишимдан кейин турли гап-сўзлар ҳам бошланди. Ўзимга кўп саволлар бердим. Натижада жангчи сифатида ўсдим, — деди Махачев YouTube’даги Red Corner MMA каналига берган интервюсида.

Ҳозирги вақтда Махачев UFC'да кетма-кет 16 та ғалабали серияга эга. Унинг ҳисобида жами 28 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Россиялик спортчи сўнгги жангини UFC 322 турнирида ўтказди ва Ню-Йоркда бўлиб ўтган баҳсда австралиялик Жек Делла Маддалена билан ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC камари учун октагонга чиқиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабага эришди.

Бугунги янгиликлар