Live
1
Ўзбек

«Милан» Матета билан шартнома имзолашга яқин

Футбол
8 июн, 10:24
Матетанинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Милан» Матета билан шартнома имзолашга яқин
Фото: Getty Images

«Милан» «Кристал Пелас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матетани сотиб олишини истамоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар берди.

Клуб франциялик ўйинчини ўтган қишки трансфер ойнасида сотиб олмоқчи эди, бироқ унинг тиззасидаги муаммолари сабабли келишув амалга ошмай қолди.

Тахмин қилинишича, Матета аллақачон «Кристал Пелас»ни тарк этган ва ҳозирда музокаралар олиб бораётган ўз мураббийи Оливер Гласнер билан биргаликда «Милан»га ўтиши мумкин.

Матетанинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. У ўтган мавсумда 12 та гол урди. Жамоа билан Конференциялар лигасида ғолиб чиқди.

Бугунги янгиликлар