2025/2026 йилги футбол ва баскетбол мавсумида «Реал» бирорта соврин қўлга кирита олмади. Бу мадридликлар учун сўнгги 16 йил ичида илк бор ҳам футбол, ҳам баскетболда титулсиз қолиш ҳолати бўлди.
Футбол жамоаси Ла Лигада 38 ўйинда 86 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионликни 94 очко билан «Барселона» қўлга киритди.
Чемпионлар лигасида эса «Реал» чоракфиналгача етиб борди ва ушбу босқичда «Бавария»га (4:6) икки беллашув натижасига кўра мағлуб бўлди.
Испания кубогининг 1/8 финалида мадридликлар кутилмаганда «Албасете»га 2:3 ҳисобида ютқазди. Суперкубок финалида эса «Барселона»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Реал»нинг баскетбол жамоаси Евролигада тўртлар финалигача етиб борди, аммо у ерда «Олимпиакос»га 85:92 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мамлакат чемпионати плей-оффининг чоракфиналида «Реал» «Канариас»га 95:107 ҳисобида ютқазди. Мамлакат кубогида эса «Баскония»га 89:100 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бунгача «Реал» 2009/10 йилги мавсумни ҳам футбол, ҳам баскетболда совринсиз якунлаганди.
16 йилдан сўнг «Реал»нинг ҳам футбол, ҳам баскетбол жамоаси мавсумни совринсиз тугатди
Футбол
8 июн, 07:55
Бу мавсумда Мадрид клубининг баскетбол жамоаси ҳам титулсиз қолди.
Foto: Getty Images