Live
2
Ўзбек

Модрич миллий жамоадаги ўйинлар сони бўйича Мессига етиб олди

Футбол
8 июн, 06:20
Улардан олдинда фақат Роналду бор.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Модрич миллий жамоадаги ўйинлар сони бўйича Мессига етиб олди
Foto: Getty Images

Лука Модрич Хорватя миллий жамоаси сафида Словенияга (2:1) қарши ўртоқлик баҳсида гол урди.

40 ёшли яримҳимоячи 51-дақиқада ҳисобни очди. Голли узатмани Иван Перишич амалга оширди.

Бу баҳс Модрич учун миллий жамоа сафидаги 198-ўйин бўлди. Натижада Лука миллий жамоа учун ўтказилган ўйинлар сони бўйича аргентиналик Лионел Месси билан тенглашди. Бу кўрсаткич бўйича фақат португалиялик Криштиану Роналду (227 та ўйин) улардан олдинда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
Бугунги янгиликлар