Live
1
Ўзбек

Манчини — Италия миллий жамоаси бош мураббийи (Ди Марцио)

Футбол
8 июн, 10:10
61 ёшли мураббий Италия футбол федерацияси билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Манчини — Италия миллий жамоаси бош мураббийи (Ди Марцио)
Фото: Getty Images

Роберто Манчини Италия миллий жамоаси бош мураббийлигига қайтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Манбага кўра, 61 ёшли мураббий Италия футбол федерацияси билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши 2 миллион еврони ташкил этади.

Манчини аввал ҳам 2018 йилдан 2023 йилгача миллий жамоани бошқарган эди. Унинг қўл остида италияликлар 2021 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиқишган, бироқ 2022 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмагандилар.

Манчини бундан аввал Саудия Арабистони миллий жамоасини бошқарди.

Маълумот учун, даҳон чемпионати саралашидаги муваффақиятсизликдан сўнг март ойида Италия футбол федерацияси Женнаро Гаттузо истеъфога чиқаришга қарор қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
Бугунги янгиликлар