«Реал» Антонио Рюдигерга бир йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
33 ёшли ҳимоячи билан амалдаги шартнома шу йил ёзида якунига етади.
Германиялик футболчининг ўзи икки йиллик битим хоҳламоқда, аммо клубдагилар унинг бир йиллик келишувга рози бўлишига ишонишмоқда.
Рюдигер 2022 йил ёзидан бери Мадрид клубида ўйнайди. У бу мавсумда Ла Лигада 13 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Ҳимоячи фаолияти давомида «Челси», «Рома» ва «Штутгарт» клубларида ҳам тўп тепган.
Аввалроқ «Реал» Лунин ва Менди билан хайрлашмоқчи экани хабар берилганди.