Live
3
Ўзбек

«Реал» Менди ва Лунин билан ҳам хайрлашмоқчи

Футбол
20 апрел, 04:20
Ёзда «қаймоқранглилар» бир қатор янги футболчиларни харид қилишни режалаштирмоқда.
«Реал» Менди ва Лунин билан ҳам хайрлашмоқчи
Фото: Getty Images

«Реал» ёзда кенг кўламли трансфер сиёсати доирасида бир қатор футболчиларни сотиш режасини давом эттирмоқда. Клуб кетиши мумкин бўлганлар рўйхатини янада кенгайтириб, унга Ферлан Менди ва Андрей Лунинни ҳам қўшган.

Бунгача «қироллик клуби» Эдуардо Камавинга, Дани Себалос ва яна бир нечта футболчиларга жамоани тарк этиш мумкинлигини маълум қилганди. Шунингдек, баъзи футболчилар шартномалари тугаши билан эркин агент сифатида кетади (Давид Алаба ва Антонио Рюдигер).

Қайд этилишича, «Реал» таркибда жой бўшатиш ва маош харажатларини камайтиришни мақсад қилган. Ёзда «қаймоқранглилар» бир қатор янги футболчиларни харид қилишни режалаштирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар