«Реал» президенти Флорентино Перес ушбу мавсум якунлангач жамоада янгиланиш ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Маълум қилинишича, функционер ёзда «қаймоқранглилар»ни тарк этиши мумкин бўлган саккиз нафар футболчидан иборат рўйхат тузган. Ушбу рўйхатда биринчи бўлиб яримҳимоячи Эдуарду Камавинга жой олган, у ўтган ёздаёқ кетиш истагини билдирганди.
Шунингдек, ҳимоячилар Фран Гарсия ва Раул Асенсио, яримҳимоячи Дани Себалос ҳам клубни тарк этиши кутилмоқда. «Реал» ҳимоячилар Давид Алаба ва Дани Карвахал билан ёзда якунланадиган шартномаларни узайтиришни режалаштирмаяпти.
Бундан ташқари, «қаймоқранглилар» раҳбарияти ҳужумчилар Франко Мастантуоно ва Гонсало Гарсияни ижарага беришни ўйламоқда. Шу билан бирга, Винисиус Жуниор ёки Жуд Беллингҳэмдан бирини сотиш варианти ҳам истисно қилинмаяпти.
Аввалроқ Аллегри ва Почеттино «Реал» бош мураббийлиги учун асосий номзодлар экани маълум қилинганди.