Бугун
14
Ўзбек

Райя: «АПЛ бизники, аммо ҳали тугатмадик»

Футбол
31 май, 11:10
«Арсенал» посбони ЕЧЛ финалидаги мағлубиятдан сўнг жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
Райя: «АПЛ бизники, аммо ҳали тугатмадик»
Foto: Getty Images

«Арсенал» дарвозабони Давид Райя Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг жамоа мухлисларига мурожаат қилди.

«Ҳаммаси биз истагандек якунланмади, лекин бу ажойиб саёҳат бўлди!

Бутун мавсум давомида кўрсатган бетакрор қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат, «тўпчилар». Юксалишда ва қийин дамларда ҳам сиз доим биз билан бирга бўлдингиз.

Премер-лига — бизники, аммо ҳали тугатмадик. Бир неча соатдан кейин кўришамиз»,
— деб ёзди Райя «инстаграм»даги саҳифасида чемпионлик парадидан олдин.

Маълумот учун, Лондон клуби бугун — 31 май куни АПЛдаги чемпионлик шарафига парад ўтказди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар