Бугун
6
Ўзбек

Opta суперкомпютери Чемпионлар Лигаси финалида «Арсенал»нинг имкониятларини юқорироқ баҳоламоқда

Футбол
7 май, 01:52
Opta Analyst суперкомпютери 2025/2026-йилги мавсумидаги Чемпионлар Лигаси ғолиблиги бўйича тахмин билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Opta суперкомпютери Чемпионлар Лигаси финалида «Арсенал»нинг имкониятларини юқорироқ баҳоламоқда
Фото: УЕФА
30.05.2026 AP Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ (4) 1 : 1 (3) Арсенал Арсенал

Қизиқ томони, суперкомпютер тахминига кўра инглиз гранди ўз тарихидаги илк бор бош совринни қўлга киритиши керак.

Opta Analyst версиясига кўра Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун жамоаларнинг имкониятлари:

«Арсенал» (Англия) — 55,76%;
«Пари Сен-Жермен» (Франция) — 44,24%.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигаси 2025/2026-йилги мавсуми яримфиналида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Бавария»ни (5:4, 1:1) енгди, «Арсенал» эса «Атлетико»ни таслим этди (1:1, 1:0).

Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал» билан учрашади. Баҳс 30 май куни Венгриянинг Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар