Live
10
Ўзбек

Моуринио Винисиус ҳақида: «У авлиё эмас, аммо унга қилинаётган ишлар ҳаддан ошиб кетди»

Футбол
23 август, 05:10
«Реал» бош мураббийи «Эспанёл» устидан қозонилган ғалабадан сўнг Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади.
Моуринио Винисиус ҳақида: «У авлиё эмас, аммо унга қилинаётган ишлар ҳаддан ошиб кетди»
Foto: Getty Images
22.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Эспаньол Эспаньол 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Ла Лига 2-турида «Эспанёл» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.

«Мен бир неча ой аввал Винисиусга рақиб бўлган пайтимдаги гапларимни эслатиб қўйишингиз мумкин. Энди эса Вини менинг футболчим. У авлиё эмас, аммо унга қилинаётган ишлар ҳаддан ошиб кетди.

Биринчи дақиқаданоқ шундай ҳолат кузатилади. Бу бир рақибдан бошқасига ўтиб, такрорланмоқда. Аввал бир футболчи унга нисбатан қўполлик қилади, кейин бошқаси. Агар кимдир бунинг учун сариқ карточка олса, кейинги футболчи унга нисбатан қўполлик қилади. Рақиб майдонни тарк этади, унинг ўрнига бошқа футболчи тушади ва у ҳам сариқ карточкасиз Вини билан қўполлик қилади.

У ҳиссиётларини назорат қила олиши керак. Мен унга гол урган тақдирда, уни нишонлашда эҳтиёткор бўлиши кераклигини айтдим.

Биз буллингга қарши кураш ҳақида кўп гапириладиган даврда яшаяпмиз, аммо Вини ҳануз рақиблар ва мухлислар томонидан босим ва таъқибга дуч келмоқда. Биз унга бундай провокацияларга тайёр туриш ва вазиятни тўғри бошқариш учун имкон қадар кўпроқ тушунтиришимиз керак. Барча гап шунда», — деди Моуринио.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг Ла Лига 1-туридаги «Реал Соседад»га қарши баҳси 26 августга кўчирилган. Мадрид клуби навбатдаги турда 30 август куни «Малага»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эспаньол Эспаньол
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар