Бугун
14
Ўзбек

Модрич учун ҳам мавсум якунланди

Футбол
27 апрел, 13:30
Хорватиялик яримҳимоячи мундиалда ҳимоя ниқоби тақиб ўйнаши мумкин.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Модрич учун ҳам мавсум якунланди
Foto: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Лука Модрич мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди. У ёноқ суягининг синиши туфайли сафдан чиқди.

Хорватиялик футболчи А Серия 34-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши (0:0) ўйинда тўп учун ҳаводаги кураш пайтида билан рақиб аъзоси Мануиэл Локателли билан тўқнашиб кетиши натижасида жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг 80-дақиқада майдонни тарк этди.

Хорватиянинг Jutarnji list нашри хабар беришича, Модричда ёноқ суягининг икки карра синиши аниқланган. Шу сабабли у мавсумнинг қолган ўйинларини ўтказиб юборади. Бу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади. 40 ёшли яримҳимоячига жарроҳлик амалиёти керак бўлиши ҳам мумкин.

Шу билан бирга, Модрич ЖЧ-2026да Хорватия миллий жамоаси сафида ўйнай олади — эҳтимол, у мусобақада ҳимоя ниқоби тақиб иштирок этади.

Аввалроқ «Интер» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли учун мавсум якунлангани хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Хорватия Хорватия
  • Италия А серияси Италия А серияси
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар