Бугун
14
Ўзбек

Чалхонўғли Италия кубоги финали ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Футбол
27 апрел, 12:40
«Интер» яримҳимоячиси мундиалгача тикланиши кутилмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Чалхонўғли Италия кубоги финали ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
Foto: Getty Images

Ҳоқон Чалхонўғлининг жароҳати ҳақида тафсилотлар маълум бўлди.

«Интер» яримҳимоячиси Италия А Сериясининг 34-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйинни (2:2) жароҳат сабаб ўтказиб юборганди. Бугун, 27 апрел куни Милан клуби футболчининг чап оёқ мушаклари шикастлангани аниқланганини маълум қилди.

Журналистлар Танкреди Палмери ва Даниэле Марининг маълумотларига кўра, яримҳимоячи Италия Кубоги финалидаги «Лацио»га қарши ўйинни ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин. 32 ёшли турк жаҳон чемпионати бошланишига қадар тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Чалхонўғли щу мавсумда А Серияда 22 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар