«Реал» ҳимоячиси Ферлан Менди сон жароҳати сабаб яна операция қилинади.
Маълумотларга кўра, франциялик футболчида ўнг сон мушагининг пай қисми шикастлангани аниқланган. Шу боис у жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.
Қайд этилишича, Менди аввал ҳам 2025 йил апрел ойида шунга ўхшаш жароҳат олган ва ўшанда 7 ойга сафдан чиққан эди.
Журналист Мигел Анхел Диас хабарига кўра, операцияни аввал Эдер Милитаони операция қилган жарроҳ амалга оширади.
Агар жарроҳлик амалиёти ўтказилса, Менди тахминан 5 ой давомида майдонга туша олмайди.