«Реал» футболчиси Килиан Мбаппе Мадридга қайтди, деб хабар бермоқда журналист Серхио Киранте.
Жароҳатланган тиззасини текширтириш учун Парижга борган ҳужумчи Испания пойтахтига қайтди.
Таъкидланишича, фракциялик футболчи Мадрид клубининг физиотерапевтлари ва айрим «ишончли шахслар» ҳамроҳлигида келган.
Шунингдек, Мбаппе билан бир самолётда испан актрисаси ва модели Эстер Экспосито ҳам учиб келган.
Аввалроқ Килиан ва актриса ўртасида ишқий муносабатлар борлиги хабар берилганди.