«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳнинг жароҳати юзасидан расмий маълумот берди.
Клуб баёнотига кўра, мисрлик ҳужумчи жиддий жароҳат олмаган ва мавсум якунига қадар майдонга қайтиши кутилмоқда. Муҳаммад Салоҳ мавсум тугашидан олдин яна ўйнаши кутилмоқда. Унинг жароҳати енгил мушак шикастланиши сифатида баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда (3:1) жароҳат олиб, майдонни 59-дақиқада тарк этганди. У трибуналарни олқишлаб майдонни тарк этгани сабаб мухлислар бу унинг «Энфилд»даги сўнгги ўйини бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушганди.
Қайд этилишича, Салоҳ яқин ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин, бироқ мавсум якунидаги баҳсларга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ҳужумчи ёзда «Ливерпул»ни тарк этади ва эркин агентга айланади.