Меҳмонлар бош мураббийи Алваро Арбелоа ушбу ўйин учун қайдномани маълум қилди.
Жароҳатдан тиклангани айтилган Тибо Куртуа ҳозирча қайдномада йўқ. Шунингдек, Арда Гулер ва Килиан Мбаппе ҳам жамоадошларига ёрдам бера олмайди.
Ўз навбатида ёзда ижарага бериб юборилиши айтилган Мастантуоно қайдномага киритилган.

Эслатиб ўтамиз, «Эспанёл» - «Реал» баҳси 3 май куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:59да старт олади.