«Реал» вингери Франко Мастантуоно ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Ўтган ёзда «қаймоқранглилар» иқтидорли аргентиналикни «Ривер Плейт»дан шошилинч тарзда сотиб олганди. Чунки уни «ПСЖ» илиб кетишидан хавотир бор эди.
Ҳозир эса «Реал»да Мастантуоно учун асосий таркибда жой топиш қийин экани айтилмоқда. 18 ёшли футболчини ижарага бериш варианти тобора ойдинлашиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, Франко ушбу мавсум мадридликлар сафида 30 та ўйинда иштирок этиб, 3 гол ва 1 ассистга муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади.
Аввалроқ «Челси» «Реал»га Мастантуоно бўйича таклиф юборгани маълум қилинганди.