Испания миллий жамоаси ва «Челси» клуби ҳимоячиси Марк Кукуреля Мисрга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ватанига қайтиши борасидаги саволларга жавоб берди.
Испанлар 31 март куни Африка жамоасини «Эспанёл»нинг стадионида қабул қилишади.
Баҳс Каталонияда ўтиши ҳақида
«Жуда хурсандман. Кўпчилик мендан чипта сўради. Биз ажойиб стадионда ўйнаймиз ва у ерда фантастик муҳит бўлади».
Испанияга қайтиш имконияти ҳақида
«Ҳар доим қайтиш ҳақида ўйлайман. Ҳозирча Лондонда жуда бахтлиман, оилам ҳам шундай. Буни бир неча йилга қолдираман…»
Агар «Барселона»дан қўнғироқ бўлса, нима қилиши ҳақида
«Рад этиш қийин бўлади. Бу фақат менга боғлиқ эмас. Оилам ҳақида ҳам ўйлашим керак бўлади. Агар қўнғироқ қилишса, кейин қандай қарор қабул қилишни кўрамиз», — деди «Барселона» тарбияланувчиси матбуот анжуманида.