Сегодня
8
Ру

Кукурелья: «Барсу»дан таклиф бўлса, рад этиш қийин бўлади»

Футбол
30 марта, 17:50
«Челси»нинг испаниялик ҳимоячиси Мисрга қарши ўртоқлик баҳси олдидан ватанга қайтиши борасидаги саволларга жавоб берди.
Азамжон Иззатиллаев Редактор
Кукурелья: «Барсу»дан таклиф бўлса, рад этиш қийин бўлади»
Foto: Getty Images

Испания миллий жамоаси ва «Челси» клуби ҳимоячиси Марк Кукурелья Мисрга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ватанига қайтиши борасидаги саволларга жавоб берди.

Испанлар 31 март куни Африка жамоасини «Эспанёл»нинг стадионида қабул қилишади.

Баҳс Каталонияда ўтиши ҳақида

«Жуда хурсандман. Кўпчилик мендан чипта сўради. Биз ажойиб стадионда ўйнаймиз ва у ерда фантастик муҳит бўлади».

Испанияга қайтиш имконияти ҳақида

«Ҳар доим қайтиш ҳақида ўйлайман. Ҳозирча Лондонда жуда бахтлиман, оилам ҳам шундай. Буни бир неча йилга қолдираман…»

Агар «Барселона»дан қўнғироқ бўлса, нима қилиши ҳақида

«Рад этиш қийин бўлади. Бу фақат менга боғлиқ эмас. Оилам ҳақида ҳам ўйлашим керак бўлади. Агар қўнғироқ қилишса, кейин қандай қарор қабул қилишни кўрамиз», — деди «Барселона» тарбияланувчиси матбуот анжуманида.

Связанные команды и лиги

  • Chelsea Челси
  • Barcelona Барселона
  • LaLiga Spain Ла Лига Испания
Главное за сегодня