Live
1
Ўзбек

Кубарси ЖЧ-2026 финалига чиққани ҳақида: «Ҳозирча буни тўлиқ англаб етмаяпман»

Футбол
15 июл, 05:00
Испания миллий жамоаси ҳимоячиси жаҳон чемпионати яримфиналида Франция устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Кубарси ЖЧ-2026 финалига чиққани ҳақида: «Ҳозирча буни тўлиқ англаб етмаяпман»
Фото: Getty Images
14.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 0 : 2 Испания Испания

Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Франция устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу шунчаки ажойиб. Ҳозирча бунинг барчасини тўлиқ англаб етмаяпман. Охирги ойлар давомида катта кўламдаги ишни бажардик. Ушбу мусобақага ажойиб спорт формасида етиб келдик. Биз — ҳақиқий оиламиз. Энди олдинда энг қийини кутиб турибди — финал. Ишончим комил, биз уддалаймиз.

Биз ҳимояда яхши ҳаракат қиляпмиз. Аммо бунда ҳамма ёрдам бермоқда — бу ерда ҳам, машғулотларда ҳам. Ҳаттоки захира ўриндиғида қолаётганлар ҳам. Жамоа ичидаги бундай соғлом рақобат ҳаммани кучлироқ қилади», — дея Кубарси сўзларидан иқтибос келтирди AS.

Маълумот учун, Испания АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиалнинг илк финалчисига айланди. Иккинчи яримфинал баҳсида Аргентина ва Англия миллий жамоалари майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар