Мексика миллий жамоаси ҳужумчиси Хулиан Кинонес ЖАРга қарши кечаётган ЖЧ-2026нинг очилиш учрашувида тўққизинчи дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди. Натижада у мусобақадаги илк гол муаллифига айланди.
Маълумот учун, Мексика ва ЖАР миллий жамоалари ўртасидаги баҳс A гуруҳидан ўрин олган. 2-турда мексикаликлар 19 июн куни Жанубий Корея билан тўқнаш келса, 3-турда 25 июн куни Чехияга қарши майдонга тушади. ЖАР эса 2-турда Чехия билан (18 июн), 3-турда эса Жанубий Корея билан (25 июн) куч синашади.