Live
5
Ўзбек

Кейн: «Бор кучимизни майдонда қолдиришга тайёрмиз»

Футбол
15 июл, 13:00
Англия сардори Аргентина билан яримфинал олдидан жамоасининг кайфиятини билдирди.
Кейн: «Бор кучимизни майдонда қолдиришга тайёрмиз»
Foto: Getty Images
45’ Жаҳон чемпионати Англия Англия 0 : 0 Аргентина Аргентина

Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 яримфиналида Аргентинага қарши баҳс олдидан ижтимоий тармоқларда мухлисларга мурожаат қилди.

«Бор кучимизни майдонда қолдиришга тайёрмиз», — деб ёзди Кейн машғулотдан олинган суратларини эълон қилар экан.

Эслатиб ўтамиз, Англия плей-офф босқичида Конго ДР (2:1), Мексика (3:2) ва Норвегия (2:1) устидан ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олди.

32 ёшли «Бавария» ҳужумчиси ушбу мундиалда 6 та гол уришга муваффақ бўлган.

Аргентина ва Англия ўртасидаги яримфинал ғолиби ЖЧ-2026 финалида Испания миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар